ССВнинг хабар қилишича, 27 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 131 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 45 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида, 32 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 34 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, кун давомида 255 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 169 нафари Карантин муассасаларида, 54 нафари аҳоли орасида (шундан 39 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Сирдарё вилоятида, яна 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида), қолган 32 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Айни вақтда умумий ҳисобда 7682 нафар кишида коронавирус аниқлнган. Ҳозирда 2422 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.