Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун соат 17:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 88 кишида коронавирус аниқланган. Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафари Андижон вилояти (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида ва яна 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.
Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 7813 нафарга етди. 2544 нафар бемор даволанмоқда.