Карантин марказида коронавирус юқтириб олган шифокор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 14 июндан Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказида фаолият юритиб келаётган 52 ёшли эркак шифокорнинг шу йил 23 июнь куни аҳволи оғирлашган. У ўткир миокард инфаркти ташхиси билан шифохонага ётқизилган. 26 июнь санасида унинг аҳволи янада оғирлашиб, реанимацияга олинган.
Унга юқори малакали шифокорлар керакли муолажаларни қилган. Лекин шунга қарамай, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси шифокори миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.