Аввал хабар қилганимиздек, кеча Тошкентда 39 ҳолатда аҳоли орасида коронавирус аниқланди. ССВ 27 июнда пойтахтда айнан қаерларда касалликка чалиниш кузатилгани ҳақида маълумот берди.
Хабар қилинишича, “Ўзбектелеком” касаба уюшмаси ходими Ж.Х.да, Юнусобод туманида яшовчи Н.Я.да ҳамда шу туманда яшовчи, Юнусобод деҳқон бозорига бир неча бор борган икки кишида, Олмазор туманида яшовчи Б.И.да, Шайхонтоҳур туманида яшовчи Б.А.да ва Учтепа туманида яшовчи Н.А.да коронавирус қайд этилган.
Шунингдек, “Ўрикзор”даги дўконда савдо қилувчи сотувчида, Шайхонтоҳур туманидаги Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишчиси Ф.Р.да, Юнусобод туман ФХДЁ бўлими масъул ходими С.С.да, 1-сон Республика клиник шифохонасида даволанаётган бемор О.А.да, “Ипотека” банк Шайхонтоҳур филиали кассири М.Х.да, “Асака банк” бош офиси ходими А. Д. да , Сергели туманидаги “Интер инженеринг” қурилиш компанияси ходими Т.К.да ҳам касаллик аниқланган.
Вазирлик вазият тобора жиддийлашаётганини маълум қилиб, карантин қоидаларига қатъий амал қилишни сўраган.