Бугун, 10:00 ҳолатига кўра яна 83 кишида коронавирус аниқланди. Умумий зарарланганлар сони 8031нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Жиззах вилоятида (барчаси аҳоли орасида) аниқланган.
Ҳозирда 2680 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.