Самарқандда ИИБ ходими фуқарони бахтсиз воқеа қурбони бўлишдан асраб қолди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, кеча, 28 июнь куни катта лейтенант Зоҳид Бекназаров Самарқанд шаҳридан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсида оқиб кетаётган зоминлик 32 ёшли эркакни кўриб қолади. Шундан сўнг ИИБ ходими ҳеч иккиланмасдан эркакни сувдан чиқариб олиб, ҳаётини сақлаб қолган.
Эркак қутқарилгач зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган.