Бугун соат 17:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 168 кишида коронавирус аниқланди. Умумий зарарланганлар сони 8199 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Бухоро вилояти (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) ва яна 1 нафари Жиззах вилоятида карантиндаги фуқаролар орасида қайд этилган.
2750 нафар бемор даволанмоқда.