Самарқандда икки бошли сиам эгизаклари дунёга келгани айтилмоқда. Бу ҳақда телеграм каналларда хабар тарқалди.
Самарқанд вилоятида 27 июнь, шанба куни икки бошли чақалоқ дунёга келди.
Сиам эгизакларининг дицефал турига мансуб бўлган қизлар вилоят перинатал марказида 27 июнь куни кесарча кесиш усули билан дунёга келтирилган. Уларнинг танаси битта, бир жуфтдан қўл ва оёғи бор, юраги ўпкаси, ошқозони ва бачадони иккитадан.
29 июнь куни чақалоқ Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган.
Чақалоқда нафас ва юрак етишмовчилиги бор. Бола доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олмоқда. Чақалоқнинг аҳволи оғир.
Ҳомиладорликнинг 21-ҳафтасида қилинган скринингда ҳомиланинг нуқсони борлигидан ота-онаси хабар топган, - дейилади тарқалган хабарда.