Тошкентда 99 маҳалла "қизил" ҳудуд таркибига киритилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди.
Қурбонвнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда пандемия бошлангандан буён 1 176 205 марта коронавирусни аниқлаш бўйича тест ўтказилган. Бугунги кунда 6 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир ва 19 нафариники оғир бўлиб тургани маълум қилинди.
Тошкентда 333 маҳалла "яшил" ҳудудга, 87 маҳалла "сариқ" ҳудуд ва 99 маҳалла "қизил" ҳудудга киритилгани айтилди. "Қизил"га кирган маҳаллаларда карантин чоралари кучайтририлган. Уларнинг рўйхати яқин орада эълон қилинади.