ССВ томонидан коронавирус аниқланиши бўйича сўнгги маълумотлар тақдим этилди. Маълум бўлишича, бугун соат 23:30 ҳолатига кўра яна 23 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, мамлакатда умумий зарарланганлар сони 8222 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, бугун кун давомида 274 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 244 нафари Карантин муассасаларида, 30 нафари аҳоли орасида (шундан 20 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида) аниқланган.
Бундан ташқари, бугун 167 нафар бемор соғайиб, тузалганларнинг умумий сони 5496 нафарни ташкил этаётгани қайд этилди.
2702 нафар бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.