Тошкент шаҳри ва вилоятида аҳоли орасида яна коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун соат 10:00 ҳолатига кўра яна 76 кишида коронавирус аниқланган. Янги касалланиш ҳолатлари Тошкент вилоятида 23 кишида қайд этилган. Жумладан, шулардан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси орасида қайд этилган. Шунингдек, пойтахт Тошкентда 4 кишида, яъни коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида ва 5 нафари аҳоли орасида аниқланган.
Бундан ташқари, 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида ҳам қайд этилган. Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 8298 нафарга етди.