Аввалроқ сайтимизда жиззахлик 72 ёшли коронавирусга чалиган фуқаро вафот этгани ҳақида ёзган эдик. ССВнинг маълум қилишича, бугун 72 ёшли отахоннинг турмуш ўртоғи ҳам ушбу касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Хабар қилинишича, 70 ёшли онахон шу йил 20 ёюнда каратинга олинган. 23 июнда эса юқумли касалликлар шифохонасидаги реанимацияга олинган. Унга “Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали бронхит ва сурункали юрак етишмовчилиги, бўйин умуртқалари остеохондрози” ташхиси қўйилган.
Сўнгги кунларда беморнинг аҳволи оғирлашиб борган ва кўрсатилган муолажаларга қарамай бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Маълум қилинишича, онахон охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, бўйин умуртқалари остеохондрози ташхиси билан даволаниб келган.