Бугун соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 124 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 85 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 24 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчиси), 5 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Хоразм вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.
Умумий зарарланганлар сони 8627 кишига етди. Ҳозирда 2919 нафар бемор даволанмоқда.