Аввалроқ Самарқандда икки бошли эгизаклар туғилгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, эгизаклардан оиласи воз кечган. Эгизакларнинг бобоси бу ҳақда Замон ИД'га маълум қилган. Эгизакларни дунёга келтирган онага ҳомиланинг 16 ва 21 ҳафталигидаёқ болада туғма нуқсон борлиги айтилган.
Эгизакларнинг бобоси дастур ижодкорларига болаларни қаерга олиб кетамиз дея савол қўйган.
"Унинг қанча яшашини ҳам билмаймиз. Бир мартага адашдим, келинни қийнаб болани олдириб ташламадим. Яхши бола туғилади деб ўйладим", — дейди боланинг бобоси.
Шунингдек, ҳозирда боланинг аҳволи оғир эканлиги, она реанимациядан чиқарилгани ҳам хабар қилинди.