Вазир Алишер Шодмонов коронавирусдан вафот этган тошкентлик шифокорнинг хонадонига борди. Бу ҳақда Дарё хабар қилди.
Маълум бўлишича, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бугун, 1 июлда коронавирусга чалиниб вафот этган шифокор Алишер Ураловнинг хонадонига кўнгил сўраш учун борган. Марҳумнинг қизи Шаҳноза Ҳасанова ушбу хабарни тасдиқлаган ва унга отаси хизмат давомида коронавирусга чалиниб вафот этгани инобатга олиниб, қонуний барча компенсациялар қопланиши маълум қилинган.
Манбанинг хабар қилишча, аввалроқ Шаҳноза Ҳасанова отаси 26 июнда вафот этганини, отасига лозим даражада эътибор кўрсатилмаганини маълум қилган. Эслатиб ўтамиз, ССВ шифокор вафот этгани ҳақида 28 июнь куни хабар қилган.