Қашқадарёда 14 кун уйида даволанган бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ғузорлик 64 ёшли эркак шу йил 7 июнда Тошкент вилояти Янгийўл туманига борган ва 12 июнда Афросиёб поездида уйига қайтган. 15 июнда иситмаси чиқиб узоқ вақт уйида даволанган. 29 июнь куни аҳволи оғирлашгач шифохонага келган ва дарҳол реанимацияга олинган. Унга икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси қўйилган.
Унга керакли муолажалар қилинган. Лекин шунга қарамай бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Қўшимча қилинишича, бемор сўнгги 5 йил давомида қандли диабетнинг оғир кечиши ташхиси билан диспансер назоратида туриб, даволаниб юрган.