Тошкентда кун давомида 35 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1 июль соат 23.30 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8781 (+110) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 10 нафар Сирдарё вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Самарқанд ва 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, кун давомида 278 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 218 нафари Карантин муассасаларида, 50 нафари аҳоли орасида (шундан 35 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Бухоро вилоятида, яна 5 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида), 10 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
1 юлда 165 нафар фуқаро соғайган. Юртимизда умумий ҳисобда 5847 киши соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 2907 нафар бемор даволанмоқда. 18 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.