ССВнинг хабар қилишича, бугун соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8904 (+123) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Ҳозирда 3030 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 9 нафари ўта оғир аҳволда.