Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қизларни эрта турмушга беришга қарши эканини маълум қилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилмоқда.
Ҳоким қизларнинг эрта турмушга берилаётганлиги сабабли ажримлар кузатилаётганини айтди.
«‘Қизим 24 ёшга кириб қолди, узатадиган вақти келди. Қари қиз бўлиб қоляпти, тезроқ куёвга беришим керак’ дейди баъзи бир оталар. Ия, тўхта, кимга берасан десангиз, ‘Ҳа энди, бервораман–да’ дейди. Қизингни берворасан, шу билан қутуласанми? Қизинг 24 ёшга кириб қолган бўлса, ўзи қандай ҳунари бор деб сўрасангиз, ‘Қизим олий маълумотли, дипломи бор’ дейди. Тўхтаб тур, сени қизинг билан нима ишинг бор, ўзига қўйиб бер. Амалдаги қонунлар, бошқаси бор. Мана шунақа ҳар хил урф-одатларимиз ҳам оилаларга таъсир қиляпти. Шунинг учун бу жуда мураккаб масала», – деди Ғаниев.
Вилоят ҳокими одамларга ниманидир тушунтириш учун инсон бадиий адабиёт ўқиган бўлиши ва ҳаётда кўп нарсани тарозига сола билиши кераклигини айтган.