ССВнинг хабар қилишича, бугун соат 17:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8996 (+92) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 30 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 47 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (барчаси аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.
Ҳозирда 3122 нафар бемор даволанмоқда.