ССВнинг хабар қилишича, 2 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9078 (+82) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 27 нафари аҳоли орасида), 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Тошкент вилоятида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, кун давомида мамлакатимизда 297 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 183 нафари Карантин муассасаларида, 113 нафари аҳоли орасида (шундан 67 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Жиззах вилоятида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 2 нафардан Сирдарё вилоятида), 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, Жиззахда шу кунгача 10 нафар бемор аниқланган бўлса, 2 июлнинг ўзида 33 кишида коронавирус қайд этилган. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятида бир кунда 248 фуқарода коронавирус аниқланган.
Бундан ташқари, кун давомида 187 нафар фуқаро касалликдан соғайиб, умумий тузалганлар сони 6034 нафарга етди.