Тошкент шаҳри ва вилоятида аҳоли орасида яна коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 3 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9199 (+121) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 48 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 32 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Ҳозирда 3138 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.