Қарши шаҳри карантинга ёпилди. Бу бўйича махсус комиссия қарори қабул қилинган.
Шаҳарга кириш ва чиқиш ёпилган. Шунингдек, постларда қаттиқ назорат ўрнатилган. Бундан ташқари назорат ўтиш пунктлари ҳам ёпилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ҳафтада Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар аниқланган эди. Вилоят ҳокимлигида коронавирус тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида шаҳар ёпилгани айтилган. Вилоят маъмурияти карантин қоидаларига риоя қилишни сўраган.