Тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Термиз шаҳридаги “Намуна” маҳалласи фуқаролари билан учрашувидаги лавҳаси кенг тарқалди.
Унда маҳалла вакили ўғрилик ҳолати ҳақида гапирди. Видеода маҳалладаги ҳолатни гапирган аёл ўғри ким эканини билмаётганини айтганда ҳоким унинг гапига аралашиб, ўғри ким эканини билишини айтган.
“Лекин мен биламан. Тўғри қабул қилишимиз керак. Буни жиловлишмиз керак. Ўғри ким бўлади? Кеча Россияда юрди, қайтиб келди, кетолмай қолди. У нима қилади? Иш йўқлигидан безоричилик қилади, ўғричилик қилади”, – дейди ҳоким.
Шунингдек вилоят ҳокими кейинги 2 ойда жиноят 50 фоизга камайганини айтди. Боболов жиноят пандемия сабаб ресторанлар ишламаётгани, меҳмондорчиликка борилмаётгани сабаб камайганини маълум қилган.