Тошкентда коронавирусга чалинган 59 ёшли бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2 июль куни 59 ёшли бемор реанимацияга ётқизилган. Унга керакли муолажалар қилинган. Лекин шунга қарамай охирги 7 йил давомида юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган бемор 2 июлда вафот этган.
Коронавирусга чалинган бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этгани айтилмоқда.