Кеча, соат 23:30 ҳолатига кўра мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9708 (+97) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 58 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 31 нафари аҳоли орасида), 26 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) 6 нафари Навоий вилоятида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кун давомида 312 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 162 нафари Карантин муассасаларида, 142 нафари аҳоли орасида (шундан 105 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида), 8 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида орасида аниқланган.
Шунингдек, 4 июлда 174 нафар фуқаро соғайди.
Ҳозирда 3252 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 9 нафари эса ўта оғир аҳволда.