Бугун соат 10:00 ҳолатига кўра мамлакатимизда яна 121 кишида коронавирус аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Ҳозирда 3373 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.