Тошкентда янгича радарлар қаерларга ўрнатилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Репост нашри Метрология институти ахборотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкентда юқори сезгир бўлган радарлар 24 соат давомида транспорт воситалари тезлигини назорат қилади.
Янги «MultaRadar CD» ва «Traffistar SR290» радарлари институтнинг мутахассислари томонидан синаб қўрилган. Замонавий назорат қилиш тизими Тошкентда транспорт ҳаракати гавжум бўлган ҳудудларга ўрнатилади. Бу "Тошкентнинг хавфсиз кўчалари" лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тажриба экани маълум қилинди.