Тошкентда 59 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 66 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 59 нафари аҳоли орасида), қолган 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Ҳозирда 3457 нафар бемор даволанмоқда.