5 июль соат 23:30 ҳолатига кўра Ўзбекистонда 84 кишида коронавирус аниқланиб, умумий зарарланганлар сони 10020 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 27 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), 22 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) 19 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Шунингдек, кун давомида 312 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 190 нафари Карантин муассасаларида, 121 нафари аҳоли орасида (шундан 84 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Самарқанд вилоятида), 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида орасида аниқланган.
4 июлда Ўзбекистонда умумуий ҳисобда 159 нафар фуқаро соғайиб, тузалганларнинг умумий сони 6584 нафар бўлди.
Ҳозирда 3402 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.