Фарғоналик 33 ёшли эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, Қувасой шаҳар, Замондош кўчаси 92-уйда яшовчи Комилжонов Иқболжон шу йил 20 июнь куни номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Иқболжоннинг бўйи 175-180 см, кўзлари ва сочлари қора. Ўша куни эгнида кулранг футболка, жинси шими, оёғида қора рангли туфли бўлган.
У ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан 73-244-02-76, 73-244-02-85, 97-504-42-43 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.