Бугун, 6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 123 кишида коронавирус аниқланди.
Янги касалланганларнинг 43 нафари хориждан келиб карантинга олинганлар орасида, 60 нафари Андижонда, уларнинг 58 нафари карантинда бўлганлар, 2 нафари эса аҳоли орасида аниқланган. Шунингдек, 20 нафари Тошкент вилоятида, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Шундай қилиб, мамлакатимизда умумий зарарланганлар сони 10143 нафарга етди (3524 нафар бемор даволанмоқда). 25 нафар бемор оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
ССВнинг хабар қилиишча, бугун коронавирусга чалинган 67 ёшли эркак вафот этган. Тошкентнинг Олмазор туманида яшовчи фуқаро ўзида коронавирус аломатларини 26 июнда сезган бўлсада, 1 июль куни шифокорга кеч мурожаат қилган. Шу куннинг ўзида беморда коронавирус аниқлангани тасдиқланган ва реанимацияга олинган. Унга барча керакли муолажалар қилинган.
Лекин шунга қарамасдан бемор ҳаётдан кўз юмган. У ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.