Ўзбекистонда ҳозирда коронавирусдан даволанаётган беморлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Бу бўйича маълумотни Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов тақдим этди.
Унинг айтишича, ҳозирда мамлакатимизда касаллик аниқланганларнинг умумий сони 10 143 нафарни ташкил этаётган бўлса, шуларнинг 65 фоизи, яъни 6 584 нафари соғайган. 3524 нафар бемор эса даволанмоқда.
Даволанаётганларнинг 8 нафари – ўта оғир, 25 нафари – оғир, 285 нафари – ўрта оғир, 3206 нафари – қониқарли ҳолатда ва 172 нафарида пневмония кузатилаётгани маълум қилинди.
Ҳозирда бошқа давлатлардан келган ва коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган 69 090 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Улардан, 43 344 нафар фуқаролар уй шароитида, 25 746 нафар фуқаролар стационар шароитда карантинга олинган.