Фарғонага яна коронавирус қайтди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун соат 17:00 ҳолатига кўра яна 141 кишида коронавирус аниқланган. Шулардан 118 нафари Тошкентда, хусусан 46 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 72 нафари аҳоли орасида қайд этилган. 20 нафари Андижон вилоятида хориждан кириб келган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган. Шундай қилиб, мамлакатда умумий зарарланганлар сони 10284 нафарга етди.
Ҳозирда 3664 нафар бемор даволанмоқда. Таъкидлаш жоиз, шу кунгача Фарғона вилояти "яшил" ҳудудга киритилиб, анча вақтдан буён касалланаши ҳолати кузатилмаётган эди.