Ўзбекистонда 6 июлда 342 кишида коронавирус аниқланиб, рекорд натижа қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча соат 23:30 ҳолатига кўра яна 78 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда умумий зарарланганлар сони 10362 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 16 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.
Шунингдек, кун даомида Ўзбекистонда 342 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 204 нафари карантин муассасаларида, 116 нафари аҳоли орасида, 22 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.
Бундан ташқари кеча 106 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 3635 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, 6 июлда Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.