Навоийда "Ўзсаноатқурилишбанк" вилоят филиали бошқарувчиси ўринбосари коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда давлетов.уз канали хабар қилди.
Маълум бўлишича, 38 ёшли беморда шу йил 2 июль куни касаллик аниқланган. Шундан сўнг у шифохонага ётқизилган. Унда касаллик оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама зотилжам, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси асорати билан кечган. Бундан ташқари беморда гипертония 3-даража, артериал гипертензия 2. Хавф – III, семизликнинг 1-даражаси каби ҳамроҳ касалликлари бўлган.
Унга юқори малакаи шифокорлар керакли муолажаларни қилган. Лекин шунга қарамай бемор шу йил 6 июль куни ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги. Ўткир бош мия ва ўпка шишидан вафот этган.
Хабар қилинишича, бемор 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган.