Мутахассис коронавирусдан 14 ёшли бемор вафот этганини айтиб, вирусга ишонмайдиганларга жавоб қайтарди

Мутахассис коронавирусдан 14 ёшли бемор вафот этганини айтиб, вирусга ишонмайдиганларга жавоб қайтарди
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Хабибулла Оқилов Ўзбекистон24 телеканалига интервью берди. Оқилов интервью давомида коронавирусдан вафот этганлар ва ушбу касалликнинг борлигига ишонмайдиганларга жавоб қайтарди.

"Вафот этганларнинг 13 фоизи 40 ёшгача бўлган фуқаролардир. 3 фоизи эса 20 ёшгача бўлганлар ва афсуски касалликдан вафот этганлар орасида 14 ёшли бемор ҳам бор. Биз ҳаммамиз вазиятга жиддий эътибор қаратишимиз керак. Вируснинг борлигига шубҳа билан қаровчилар ҳам бор. Улар танишлари орасида вирус билан зарарланганлар йўқлиги билан ўзларини оқлашга ҳаракат қилишади. Коронавирус бор! Биз мамлакатимизда бошқа давлатлардан яхши ҳолат эканини айтиб, ўзимизни тинчлантиришимиз керак эмас. Биз вазият ўзгариб кетиши мумкинлигини тушунишимиз керак. Шифокорларнинг барча тавсияларига риоя қилиш керак", - дейди Оқилов.

Оқилов шунингдек, бир жойда гуруҳ бўлиб йиғилмаслик ва кўп меҳмон чақириб тадбир ташкиллаштирмасликни сўради. Ректор ҳамма ўзининг ҳамда яқинларининг хавфсизлигини ўйлаш кераклигини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Зиёда 8 июл 2020 17:14
    Касаллик бор,буни инкор этмаслик керак...айбни каттаси узимизда,лекин катталарда хам айб бор... Карантин коидаларига амал килсаккина занжирни уза оламиз....
  2. Yunus 8 июл 2020 16:16
    Karantin tugri qaror.
  3. ИЛХОМЖОН 8 июл 2020 13:48
    Хуп,вирус бор карантинга риоя килиш керак лекин тирикчилик нима булади.
  4. Фахриддин 7 июл 2020 23:19
    Ўзини асраганни, оллох хам асрайди!
  5. Нодир 7 июл 2020 21:18
    Албатта эхтиёткорлик чораларига доимо амал килиш керак.
  6. Адолат 7 июл 2020 20:40
    Бир караса вахима килманг дейшади бир караса вахима билан гапиришади
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
Кеча, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Мутахассис коронавирусдан 14 ёшли бемор вафот этганини айтиб, вирусга ишонмайдиганларга жавоб қайтарди