Ўзбекистонда бугун соат 10:00 ҳолатига кўра яна 168 кишида коронавирус аниқланиб, умумий зарарланганлар сони 10 838 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 161 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Ҳозирда 3986 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.