«Биз Махсус комиссиядан 28 кун сўрагандик, 20 кунга чидаб берсак ҳам катта гап дейишди» — Ҳабибулла Оқилов

«Биз Махсус комиссиядан 28 кун сўрагандик, 20 кунга чидаб берсак ҳам катта гап дейишди» — Ҳабибулла Оқилов
Хабар қилганимиздек 10 июлдан 1 августга қадар, яъни 20 кун Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилади. Бунда бир қатор чекловлар жорий этилади.

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқиловнинг айтишича, мутахассислар Махсус комиссиядан карантинга 28 кун сўраган. Оқилов ушбу қарорга касалликнинг занжирини узиш учун келинганини айтди. Агар ҳозир Ўзбекистонда касаллик занжири узилмаса қўшни давлатлардаги каби дорихоналарда дори, касалхоналарда эса койка-ўринлар етказиб бера олмаслик ҳолатига тушиб қолиш мумкинлиги таъкидланди.

"Айнан шу ҳолга тушмаслик учун карантин тартиби кучайтириляпти. Бу бир, икки ё уч ойга эмас, атиги 20 кунга қилиняпти. Атиги 20—21 кунда, Худо хоҳласа, шу занжирларни узиб олсак.

Биз Махсус комиссиядан иккита инкубацион даврни — 14 кундан 28 кун сўрагандик. Бизга: «Йўқ, халқ учун бу жуда қийин бўлади, 20 кун чидаб берсак ҳам катта гап», деб айтишди.

Биз Махсус комиссияни 20 кунга рози қилолдик. Агар ҳозир кескин чоралар кўрмасак, бунинг асоратлари фожиали бўлишини халқ тушуниши керак", - дейди Оқилов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Талаба 9 июл 2020 10:32
    Бутун дунёда давлатлар ўз фуқороларига карантин пулини тарқатди. Биздачи? Қаерга кетяпти пуллар ва қарзлар. Касалга берилаётган дориларни кўрдим, арзон дориларку.
  2. Нигора 8 июл 2020 23:24
  3. Sherzod Hayitov 8 июл 2020 21:58
    Odamlar aka uka opa singilar ILTIMOS O'TINAMIZ SIZLARDAN KARANTIN QOYDALARIGA AMAL QILING MENING AKAM HAM INFEKAILAIZ VRACH BARCHA DOKTORLAR KABI DAVOLASHGA KIRIB KETISHKANIGA 10 KUN BO'LDI BIZ OYLAMIZ AZOSINI SOX SALOMAD CHIQISHI UCHUN UMIDU DUODAMIZ DOKTORLARNI OYLASI SIFATIDA SIZLARDAN QO'LIMIZNI QAVUSHTIRGAN HOLATDA KARANTIN QOYIDALARIGA RI'OYA QILISHINGIZNI SO'RAB QOLAMIZ VA ILTIMOS QILAMIZ BU BALONI TEZROQ DAF QILIB HAMMA OYILASIGA QAYTSIN
  4. Камол 8 июл 2020 20:00
    Тез карантинни бошламасан улимлар дарё дарё булади, узбеклар роса кириламиз.
  5. Хасан 8 июл 2020 19:26
    Жуда тўғри ва оқилона фикр. Ҳалқ тушуниши керак, қанчалик шаройит жиддийлигини. Егани овқат йўқ деб нолигандан кўра, касал бўлиб қолса, қанақа қилиб уйда қолишини ўйлаши керак.
  6. Bahodir Ashurov 8 июл 2020 18:20
    Хеч булмаса соат 7:00дан 10:00гача ва кечги 17:00 дан 20:00 гача автомабилларга рухсат берилса буларди ишга бориб келишга факат
  7. Адолат 8 июл 2020 17:52
    20 кунга бадала ту́ласин давлат
  8. Лайли 8 июл 2020 16:40
    Хозир хамма бир бирини тугри тушуниб коидаларга амал килиш керак. Шундагина вазият издан чикмай сакланади. Оллох барчамизни уз панохида асрасин.
  9. O`ZBEK 8 июл 2020 16:32
    КАСАЛИККА КАРШИ КУРАШИШ УЧУН БИР АМАЛЛАБ 20 КУН САБР БИЛАН ЧИДАСАК БУЛАР. ЛЕКИН КЕЙИН ЯНА ТАШКАРИДАН КИРУВЧИ КАССАЛЛАРНИ КАТТИК КАРАНТИН ЧОРАЛАРИНИ КУРИШ КЕРАК. ТАНИШ БИЛИШЛАР ОРКАЛИ ЯНА КУПАЙИБ КЕТСА, УЧИНЧИ МАРОТАБА КАРАНТИН КИЛИШ ХАЛККА ЖУДА ОГИРЛИК КИЛАДИ. ХАММАМИЗГА ОМАДЛАРИМИЗНИ ВА САБР ТОКАТЛАРИМИЗНИ БЕРСИН.
  10. Лобар Тахировна 8 июл 2020 16:31
    Тугри фикр. Уйда колиш шарт.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Биз Махсус комиссиядан 28 кун сўрагандик, 20 кунга чидаб берсак ҳам катта гап дейишди» — Ҳабибулла Оқилов