Қашқадарёда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошиб кетганининг сабаби тушунтирилиди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан маълумот берилди.
Аввалроқ сайтимизда 8 июль куни Қашқадарё вилоятида бирданига 161 нафар кишида коронавирус аниқлангани ҳақида ёзган эдик. Бошқарманинг маълум қилишича, янги касалланганларнинг 127 нафари Ғузора қурилаётган, синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Uzbekistan GTL» заводи қурувчилари орасидан аниқланган. Улар каратинга олинган бўлган.
Ҳозирда ушбу корхона ҳудудида касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича барча ишлар қилинмоқда. Шунингдек, вилоятда аҳоли орасида ҳам коронавирусга чалинганлар аниқланаётани қайд этилди.