Тошкент, Қорақалпоғистон ва Самарқандда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун соат 17:30 ҳолатига кўра мамлакатда яна 144 кишида коронавирус аниқланган. Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 37 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 76 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 22 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида) аниқланган. Шундай қилиб юртимизда умумий зарарланганлар сони 10 892 нафарга етди.
Айни вақтда 4 052 нафар бемор даволанмоқда.