Эндокрионология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Анвар Алимов 20 кунда коронавирус занжири 95-99 фоизга узилиши ҳақида гапирди.
Бунинг учун Ўзбекистоннинг барча ҳудудида карантин қоидаларига қатъий амал қилиш кераклиги таъкидланди. Агар шуларга риоя қилинса вирус тарқалишининг занжири 95-99 фоизга узилиши айтилди.
"Аммо ҳозир нима бўляпти? Фаолият кетяпти, ҳар куни эшитасиз: бугун бу бозор ёпилди, бугун у бозор ёпилди. Бироқ занжир узилгани йўқ. Бозор бир ҳафта ёпилиб яна ишлайди, занжирни узишнинг иложи бўлмаяпти. Шунинг учун тўғри тушиниш керак, биз 20 кунга ҳамма фаолиятни тўхтатиб, занжирни узадиган бўлсак, касалликнинг тарқалиш даражасини жуда камайтиришга эришамиз", - дейди Анвар Алимов.
Мутахассис Ўзбекистонда касалланиш кўрсаткичи 100 минг аҳолига ўртача 35 кишига тўғри келиши, ўлим кўрсаткичи эса 0,3 фоизни ташкил этаётганини ҳам маълум қилди, дейилади хабар.уз хабарида.