Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Жиззахда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
9 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 259 (+167) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 64 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 58 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Наманган вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 16 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Ҳозирда 4 152 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда.