Тошкент ва Қорақалпоғистонда аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
9 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 447 (+188) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 56 нафари Тошкент шаҳрида (барчаси аҳоли орасида), 4 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Шунингдек, бугун мамалкатимизда 22 нафар бемор соғайган. Ҳозирда 4 316 нафар бемор даволанмоқда.