Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов қайси ҳудудларда олий таълимга қизиқиш юқори ва қайси бирида паст экани ҳақида гапирди.
Унинг айтишича, Тошкентда Эски шаҳар ҳудуди, яъни Учтепа, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида олий таълимга қизиқиш жуда паст.
“Юқори кўрсаткичлар асосан русийзабонлар яшайдиган туманларда кузатилади”, – дейди Шерматов.
Шунингдек, вазир Фарғона вилоятидаги ҳолат бўйича ҳам фикр билдирди.
“Марғилон ва Фарғона шаҳарларини олайлик. Вилоят бўйича олий таълимга қизиқишнинг энг паст кўрсаткичи Марғилонда, энг юқориси Фарғона шаҳрида”, – дейди вазир.
Вазир Шерматов AzonTV ва Азон.уз сайтларидан одамларга илм олиш Ислом динида муҳимлигини, ҳадисларда ҳам илмга тарғиб қилинганини эслатишни сўраб қолган.
“Ота-оналарга шуни етказиб беришингларни сўрайман. Одамларга мотивация беринглар. Мана шу нарса болаларнинг келажагига замин ҳозирлайди”, – дея қўшимча қилди Шерзод Шерматов.