Қашқадарёда коронавирусга чалинган шифокор депутатларга касаллик юқтиргани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев маълум қилган.
Хабар қилинишича, асли касби шифокор бўлган фуқаро карантин қоидаларига риоя қилмасдан қариндоишиникда бўлган оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда бўлиб, жами 30 кишига коронавирус юқтирган.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 17:00 ҳолатига кўра яна 188 кишида коронавирус аниқланиб, Ўзбекистонда умумий зарарланганлар сони 11447 нафарга етди.