ССВнинг маълум қилишича, кеча, 9 июль соат 23:30 ҳолатига кўра яна 117 кишида коронавирус аниқланиб, умумий касалланганлар сони 11564 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 42 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 15 нафари Наманган вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларда, 2 нафари Фарғона вилоятида, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида эса 1 нафардан аҳоли орасида аниқланган.
Кун давомида мамлакатимизда 472 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 275 нафари карантин муассасаларида, 190 нафари аҳоли орасида, 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Шу билан бирга, кеча Тошкент шаҳрида 2 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 2 нафар (шундан 1 нафари афғонистонлик), Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида эса 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Шунингдек, кеча Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 227 нафар фуқаро соғайди.
Айни пайтда 4226 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.