Тошкент, Сурхондарё, Хоразм ва Жиззахда аҳоли орасида, Навоий ҳамда Самарқандда карантинга олинганлар орасида COVID-19 аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 10 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 723 (+159) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Хоразм вилоятида ҳамда яна 5 нафари Жиззах вилоятида аҳоли орасида, 17 нафари Навоий вилоятида ва 15 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 4 384 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.