Ўзбекистонда поезд ва авиақатновлар ҳам тўхтатилади. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган брифингда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов маълум қилди.
Унинг айтишича, Республика махсус комиссияси қарори билан, 10 июлдан эътиборан республика миқёсида қатор чеклов чоралари ўрнатилган. Жумлада, 10 июлдан автобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилади ва 13 июль, душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади.
Карантин вақтида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилиши маълум қилинди.