Бугун Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда бош санитар врач фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берди.
Фуқаролар Отабековга коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини ҳақида сўради. Бош санитар врач мамлакатда ҳали биринчи тўлқин тугамагани ҳақида гапирди.
“Кўп одамлар вируснинг иккинчи ва учинчи тўлқини ҳақида гапирмоқда. Бизда ҳали биринчи тўлқин давом этмоқда. Бирични тўлқин барча беморлар соғайгандан сўнг ва янги ҳолатлар кузатилиши тўхтаганда якунланади. Фақат шундан сўнггина иккинчи тўлқин ҳақида гапириш мумкин”, – дейди Отабеков.